Ҳар бир киши амалга ошириши лозим бўлган 7 хато

Жамият 24 Ноябрь 2015 5474

“Беайб Парвардигор”, ҳамма ҳам хато қилади, бундан қочиб қутулиб бўлмайди. Охири пуч хатти-ҳаракатлар келгусида қанчалик оғриқ ва афсус-надоматлар келтириши муҳим эмас. Чунки уларнинг барчаси охир-оқибат ривожланишга олиб келади, ахир хатолардан барибир қандайдир хулоса чиқарамиз!

Аслини олганда, баъзи адашувлар шахс камолоти учун жуда керак. Улардан чўчимаслик зарур. Яхшиси, уларга ёш ва ҳеч нарсадан чўчимайдиган пайтингизда рўй бергани маъқул, худди болаликда сувчечак билан оғриган каби: катта ёшда бу хавфли касалликка йўлиқишдан худо асрасин.

Биз қачондир ўзимиз йўл қўйган ва дарҳақиқат яхши томонга ўзгаришимизга ёрдам берган хатолар рўйхатини тузишга қарор қилдик. Яна бир текшириб кўринг - мабодо бирор камчилик қолиб кетмадимикин...


Айбдор  ахтариш

“Муваффақиятсизликларда биринчи галда ўзини айблаш керак”, деган гапни кўп эшитганмиз. Ва бу тўғри. Аммо ҳаётда бир марта бўлса-да, бунга йўл қўйиб, кимнидир айблаб кўринг. Бу қандай зарарли ва ғирт бефойда иш билан машғул бўлаётганингизни тезроқ тушуниб етиш ҳамда  бошқа ҳеч қачон бундай бемазагарчиликка қўл урмаслигингизда  ёрдам беради. 


Таваккал қилиш

Шахсий ҳаётдан тортиб, карьера борасида ҳам таваккал қилиш кўпчилигимиз учун ўйлаб топиш мумкин бўлган энг катта хатодек туюлади. Аслида эса буни керак бўлса ҳар бир киши бошидан ўтказиши зарур. Аввало, бу нарса моҳиятни очиб беради: сиз ниҳоят ҳар қандай таваккалчиликка қодир эканлигингизга ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз. Қолаверса, бу сизни ақллироқ ва хотиржамроқ қиладиган энг муҳим ҳаётий тажриба. Таваккал қилишдан чўчиманг, ҳеч нарсага уринмай кун ўтказишдан ёмони йўқ, ишонаверинг.


Узил-кесил воз кечиш

Умрингизда бир бор шундай қилиб кўринг. Мулоҳазакорлик, хушмуомалалилик, бошқаларнинг фикри билан ҳисоблашиш деган нарсаларни бир четга суриб қўйинг: шу одамнинг турқу тароватини кўргингиз йўқми? Воз кечинг, тамом-вассалом. Қўрқманг, осмон узилиб, ерга тушмайди. Орттирилган тажриба келгусида шундай вазият рўй бергудек бўлса, ундан бошни баланд кўтариб чиқиб кетиш имконини беради. 


Кўнгилдагидек иш эмас

Арзимаган ойликка ғирт аҳмоқона жойда ишлаш? Ҳа, албатта. Ҳаётда ўз ўрнини билиш, вақти ва ўз билимларини теран баҳолаш учун керакли тажриба. Бошқа жойга ишга жойлашиш учун суҳбатдан ўтишда ўзингизга ишончингиз баландроқ бўлади, бу эса тузукроқ лавозимга даъво қилишингизда асқотади.


Тушкунлик

Инкор этмаймиз, бир қарашда оддий бўлмаган маслаҳат. Бироқ энг қуйини бир бор кўрмасдан чўққини кўзлаш анча мушкул масала. Жоан Роулинг Гарри Потер ҳақидаги китобларини ёзгунга қадар оддий уй бекаси эди: болага қаров, маблағ, иш ва келажакнинг йўқлиги. Адиба ўз интервьюларида фақатгина иложсиз вазият уни роман ёзишга ўтиришга мажбур қилганини тан олган. Тушкунликдан қўрқманг: тиниб олганидан кейин бу тўлқин сизни янги интилишлар соҳилига чиқариб ташлайди.


Бунга лойиқ бўлмаган  инсонга кўнгил қўйиш

Деярли аксарият одамлар бу босқични босиб ўтишади ва кўп вақтларини афсусланиш ва пушаймонлик билан ўтказишади: эҳ, ҳаётимнинг энг зўр йилларини кўкка совурдим! Тажрибага, биродар, тажрибага.

Икки-уч адашув сизни нишонни аниқ мўлжалга ола биладиган энг моҳир мерганга. Шундай экан,  сизга феъл-атвори зид бўлган инсонга кўнгил қўйишдан чўчиманг. Ҳеч бўлмаганда, бир умрга татигулик ҳиссиётларга эга бўлишингиз аниқ.  


Ҳаммасини тўкиб солиш

Вазминлик, мулойимлик, атрофдагиларга доимий эътиборнинг  акс  томонлари ҳам бўлиши мумкин. Ҳеч йўқ умрингизда бир марта инсоннинг юзига у ҳақда нима деб ўйлашингизни айтишга имкон топинг. Нима бўлса бўлар, жиллақурса, ичингизни бўшатиб оласиз! 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар