Ҳошим Арслонов: ҳокимлар спектаклда ўзини таниди ва мендан хафа бўлди

Маданият 24 Ноябрь 2015 6412

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр ва дубляж устаси Ҳошим Арслонов ўзи яқинда “Эзгулик йўли” спектаклида гавдалантирган ҳоким образига бўлган муносабат юзасидан изоҳ билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу саҳна асари яқинда қўйилган бўлиб, санъаткорлар уни намойиш этиш учун турли вилоятларга гастроллар уюштиришди. Асарда бош ролни ўйнаган Ҳошим Арслонов ҳоким қиёфасида саҳнага чиқди.

“Шуҳрат Ризаев қаламига мансуб бу асарда кечаги ва бугунги ҳаёт, мустақиллик қадри ўзига хос саҳналарда очиб берилади, - деди у “Оила даврасида” газетасига берган интервьюсида. – Пьеса Фарғона, Бухоро вилоятларида томошабинларга манзур бўлди. Ҳоким ролини менга беришганда, бажонудил рози бўлганман. Чунки бугунги ҳоким образи – замон қаҳрамони”.

Санъаткорнинг таъкидлашича, айрим ҳудудларда томошага келган ҳокимлар унинг ижросида ўзларини таниб, актёрдан хафа бўлиб қолишган.

“Спектакль саҳнага чиққач, тасвирга олинди. Шу тасвирларни кўпайтириб, ҳокимларга жўнатдим. Кўплари “мени қолип қилиб олганмисиз?” деб хафа бўлишди. Хурсанд бўлганим – улар спектаклда ўзини таниди, ўзини кўра билди. “Менинг ҳам мана шундай камчилигим бор. Балки баъзида одамлар билан нотўғри муомала қилаётгандирман”, деган хаёлга келиши меҳнатимизнинг бесамар кетмаганидан дарак беради”, - таъкидлади Ҳошим Арслонов.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар