ИШИД Синайдаги меҳмонхона олдида уюштирилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Жаҳон 24 Ноябрь 2015 2306

ИШИДнинг Мисрдаги бўлинмаси бўлмиш «Ансор Байт ал-Мақдис» бугун, 24 ноябрь куни Синай ярим оролидаги Эл-Ариш шаҳрида жойлашган меҳмонхона олдида уюштирилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Бу ҳақда CNN телеканалининг твиттери орқали маълум қилинган.

Полиция берган маълумотга кўра, ушбу теракт туфайли қурбон бўлганлар сони 5 нафарни, жароҳатланганлар эса 12 нафарни ташкил этган.

Маълумот берилишича, шаҳардаги меҳмонхона олдида машина портлатилган. Кўп ўтмасдан (10 дақиқа ўтиб) террорчи-худкуш танасига ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган.

Ҳалок бўлганлардан бири полициячи эди. Жароҳатланганлардан эса 9 нафари полиция ходимлари, иккиси суд ҳаками.

Бу меҳмонхонада мамлакатда ўтказилган парламент сайловини кузатиш учун келган гуруҳлар аъзолари истиқомат қилаётганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34142 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72378 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10505 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136488 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 39 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 324 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 155 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 306 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар