Канадалик поп-ижрочи Жастин Бибер Billboard журналининг юзталик рейтингига бир пайтнинг ўзида киритилган қўшиқлар сони бўйича янги рекордни ўрнатди. 2015 йил 5 декабрига оид бўлган янги Hot 100 чартига унинг 17 композицияси киритилди.

Илгариги рекорд – 14 қўшиқ 1964 йили The Beatles гуруҳи томонидан ўрнатилган эди. 2015 йилнинг 7 март ва 17 октябрь кунлари бу натижани канадалик рэпер Дрейк икки марта такрорлади.

Бибернинг Purpose номли янги альбоми 13 ноябрь куни чиқиб, дарҳол Billboard 200 чартининг бошига чиқди. Янги альбомдаги барча 13 қўшиқ, шунингдек, бир нечта бонус-трэк Billboard Hot 100 хит-парадига кирди. Sorry ашуласи 2-ўринда бўлса, энг паст натижани (98-ўрин) Trust композицияси қайд қилди.