Конфедерациялар кубоги-2017 ва ЖЧ-2018 финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими саналари маълум бўлди

Спорт 24 Ноябрь 2015 1458

«Россия-2018» ташкилий қўмитаси ва ФИФА вакилларининг қўшма йиғилишида Конфедерациялар кубоги-2017 ва жаҳон чемпионатининг финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтадиган саналар тасдиқланди. Бу ҳақда ташкилий қўмита расмий сайти хабар тарқатди.

Унга кўра, ЖЧ-2018 финал босқичига қуръа ташлаш маросими 2017 йилнинг 1 декабрида Москвада, Конфедерациялар Кубоги-2017 учун қуръа эса 2016 йил 26 ноябрь куни Қозон шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

Конфедерациялар Кубоги учун қуръа ташлаш маросими Қозондаги теннис Академияси бўлиб ўтиши белгилаб олинди. Жаҳон чемпионати финал босқичи учун ташланадиган қуръа ташлаш маросими Москванинг қайси биносида бўлиб ўтишига ҳозирча аниқлик киритилмаган.

Кўпроқ янгиликлар