Lufthansa ходимлари навбатдаги иш ташлашга ҳозирлик кўрмоқда

Жаҳон 24 Ноябрь 2015 1184

“Бортбошқарувчиларнинг мустақил ташкилоти” (UFO) касаба уюшмаси Германиянинг Lufthansa авиакомпаниясида навбатдаги иш ташлашлар бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters. Иш ташлашлар шу йилнинг 26—27 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Шу боис UFO касаба уюшмасининг маълум қилишича, агар раҳбарият талабгорларнинг талабини қондира олмаса, иш ташлаш 30 ноябргача давом этиши мумкинлигини айтиб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар