Россиянинг Нижний Новгород шаҳридаги чет эл фуқаролари учун вақтинчалик қабулхонадан икки шериги билан қочиб кетган Тожикистон фуқароси Самариддин Рустамов Россиядан бир умрга чиқариб юборилади. News.tj сайтининг ёзишича, бу қарор федерал мигация хизмати томонидан қабул қилинган.

Айтилишича, Рустамов бир неча ой муқаддам шифохонадан жарроҳлик амалиёти олдидан қочишга уринган. Клиникига у махсус қабулхонада аппендицит гумони билан юборилган эди.

23 ноябрь куни эса у икки тожикистонлик шериги билан камера деворини тешиб қочиб кетган. Қўриқчи ухлаб қолгани боис уларнинг хатти-ҳаракатларини ҳеч ким сезмай қолган. Камера ичида улар билан бирга ўтирган яна уч киши қочишга журъат қила олмаган.
Айни пайтда қочоқлар қидирилмоқда.