Манба: Су-24 учувчиларидан бири ҳалок бўлган

Жаҳон 24 Ноябрь 2015 3447

CNN Turk телеканали журналисти Эзги Жанкуртаран ўз твиттери орқали Сурия ҳудудига қулаган, Туркия томонидан уриб туширилган Россиянинг Су-24 русумли ҳарбий бомбардимончи самолёти учувчиларидан бири ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди.

Шу вақтда ижтимоий тармоқларда самолёт учувчисининг ерга йиқилиб, ҳалок бўлгани кўрсатилган суратлар тарқалган. Лекин уларнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган.

Бироз олдинроқ, Россия Мудофаа вазирлиги Су-24 самолёти Латақияда қулагани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган ва унинг учувчилари қидирилиши бошлаганди.

Айни вақтда Россия ҳарбий вертолётлари Сурияда қулаган Су-24 учувчиларини қидирмоқда.

Туркия билан чегара яқинида ҳаракатланган Россия самолёти уриб туширилгани, учувчилар парашют орқали самолётни тарк этган.

Туркия томони самолётни чегарани бузгани учун унга ўқ узишдан олдин 5 дақиқа давомида 10 марта огоҳлантирганини билдирган.

Россия Мудофаа вазирлиги эса бу самолёт бутун парвоз давомида фақат Сурия ҳудудида бўлганини қайд этиб ўтган.

Учувчилардан бири Латақияда яшовчи туркманлар қўлига асир тушгани айтилган. Иккинчисининг тақдири номаълумлигича қолмоқда эди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71662 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37279 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21592 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81365 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61958 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1185 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 835 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 769 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 348 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 661 Маданият
Кўпроқ янгиликлар