Сурияда Россиянинг Су-24 ҳарбий самолётининг турк самолёти томонидан уриб туширилишидан кейин Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатларда кескинликка йўл қўймаслик керак, деб айтди 24 ноябрда Европа Иттифоқи дипломатиясининг бошлиғи Федерика Могерини.

“Эрталаб НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан гаплашдим. Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатларда кескинликка йўл қўймаслик керак”, деб айтди Могерини.

Су-24 самолёти Сурияда Туркиянинг F-16 самолёти томонидан 6 минг метр баландликда “ҳаво-ҳаво” ракетаси билан уриб туширилди. Владимир Путин бу нохуш воқеани “террорчилар шериклари”нинг Россиянинг “орқасига пичоқ уриши” деб атади. Путиннинг айтишича, самолёт Туркияга ҳеч қандай хавф солмаган, чунки ИШИДга қарши операция олиб борган. Путиннинг таъкидлашича, “Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг Россиянинг Су-24 самолётига ҳужуми Россия ва Туркия муносабатларида жиддий оқибатларга олиб келади”.