Москвада ўзбекистонлик телефон террорчиси қўлга олинди

Жамият 24 Ноябрь 2015 9948

Москва суди шаҳардаги биноларга бомба ўрнатилгани ҳақида телефон орқали уч марта ёлғон хабар берган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олишга кўрсатма берди. Бу ҳақда Пресненский суди матбуот котиби Нина Юркова маълумот берди.

Унинг сўзларига қараганда, 21 ёшли Жамшид Абдирасулов айни пайтда ҳибсда сақланмоқда. У телефон орқали ҳуқуқ-тартибот органларига ёлғон ахборот берганликда гумон қилинмоқда.

16 ноябрь маҳаллий вақт билан 19:30да Арбат тумани бўйича полиция навбатчи қисмига қўнғироқ бўлган. Абдирасулов Карманицкий тор кўчасидаги офис биносида бомба борлигини хабар қилган. Бизнес-марказдан ходимлар ва мижозлар эвакуация қилинган, бино ва унинг атрофи тинтув қилинган. Аммо портловчи ускуна топилмаган.

Ёлғон ахборот берган шахс бир неча кундан сўнг Москва вилоятида қўлга олинган. У 18 ва 19 ноябрь кунлари ҳам бундай телефон террорчилигини амалга оширгани аниқланган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар