Моуриньодан «Реал» муаммолари ҳақида сўрашди. Жавоб ўзига хос бўлди

Спорт 24 Ноябрь 2015 4730

«Челси» клуби бош мурабийи Жозе Моуриньо «Реал» жамоасидаги муаммолар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен «Челси»дан 2007 йилда кетганман ва ишни бошқатдан бошлаш учун саккиз ой кутганман. Сўнг «Интер»га кетдим. Бу вақт ичида мен бирор марта интервью бермадим, «Челси» ёки бошқа муаммоли клублар ҳақида бирор сўз айтмадим. Мен саккиз ой сукут сақладим.

Футбол – унинг ичида ишлайдиганлар учун. Мен ҳозирда қийинчиликни бошдан кечираётган клублар ҳақида гапираётган жуда кўп одамларни кўряпман. Бу ҳурмат ва этикага зид.

«Реал»? Мен улар ҳақида фақат ғалаба қозонган вақтларида гапиришим мумкин, ютқазган вақтларида эмас. Класико? У ҳозир мен учун ҳеч нарса эмас.

Мен бошқа жамоалар ютқазаётганда хурсанд бўлмайман. Мен ўз жамоамнинг ғалабаларидан роҳатланаман. Шунинг учун ҳам сўнгги беш ойда унчалик кўп кулмаяпман», – деди Моуриньо.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар