ОАВ: НАТО Анқарадан Су-24 самолёти қулаши бўйича маълумотларни сўради

Жаҳон 24 Ноябрь 2015 3537

НАТО ҳарбий блоки Сурия ҳудудида қулаган Россиянинг Су-24 самолёти бўйича вазиятни ўрганиб чиқади.

Британия телевидение берган маълумотга кўра, НАТО вакили шимолий альянс кейинги шарҳлардан тийилиш бўйича «Туркия ҳукуматининг алоқаларини қўллаб-қувватлайди».

Олдинроқ Россия мудофаа вазирлиги Сурия ҳудудида Су-24 ҳарбий самолёти қулагани ҳақида хабар берганди.

«Бугун Сурия ҳудудида Россия авиагуруҳига тегишли Су-24 ҳарбий самолёти ердан туриб берилган ўқ отишлар натижасида қулади», - дея хабар беради вазирлик вакили «Интерфакс»га берган маълумотида.

Шу билан бирга Туркиянинг «Ҳуррият» газетаси берган хабарга кўра, сешанба куни иккита ҳарбий самолёт Туркия чегараси яқинига келиб қолганида огоҳлантирилган, кейин улардан бири қулаб тушганди.

Кўпроқ янгиликлар