Суриянинг Туркия чегарасига яқин ҳудудида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради, деб хабар беради Haberturk телеканали.

Самолёт қайси давлатга тегишлилиги борасида аниқ маълумот берилмади. Айтилишича, бу қирувчи бўлган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, самолёт тўсатдан олов олиб, тоғларга қулаган.
Ҳалокат Латақия вилоятидаги Туркман тоғларида содир бўлган.