Ўзбекистон божхоначилари Тожикистон орқали Россия ва Латвияга олиб кетилаётган 22 килограмм гиёҳвандлик моддасини қўлга олишган.

«Бекобод» темирйўл бекатида олиб борилган текширув вақтида Ўзбекистон орқали Россия ва Латвияга жўнатилаётган Тожикистон фуқаросига тегишли бўлган умумий оғирлиғи 22 килограмм героин моддаси қўлга олинди», — дея гапириб ўтган божхона қўмитаси расмийларидан бири.

Мазкур юк поезд ғилдираклари орасига яширилган ҳолатда бўлган.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати берган маълумотга кўра, 2015 йилнинг январь-сентябрь оралиғида бўлган муддат давомида бжхона ходимлари 120 килограммдан ортиқроқ гиёҳвандлик моддаларини қўлга олишган.

2014 йилда божхона идоралари томонидан 177 маротаба ноқонуний равишда гиёҳвандлик моддаларини олиб кириш билан боғлиқ жиноятларни қайд этишган.