2015 йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерациясининг фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденевни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Суҳбат давомида Ўзбекистон—Россия кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиш чоғида асосий эътибор турли даражадаги бўлажак икки томонлама учрашувларга қаратилди.