Жанубий Корея ва Ўзбекистон компаниялари умумий қиймати 1,1 млрд долларлик лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда 23 ноябрда Жанубий Кореянинг савдо, саноат ва энергетика вазири ўринбосари У Тэ Хи маълум қилди.

Хусусан, Жанубий Кореянинг GS Engineering & Construction компанияси Шўртан газ-кимё мажмуасини модернизация қилиш бўйича 570 млн долларлик лойиҳани, Samsung Engineering эса пиролиз бензин заводини қуриш бўйича 300 млн долларлик лойиҳани тайёрлашда иштирок этмоқда.

Хининг айтишича, Тошкентда бўлиб ўтган халқаро инвестицион форум доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея компаниялари энергетика, нефть-газ, қазилмалар олиш, кимё ва электротехника, автомобилсозлик, телекоммуникациялар соҳаларида 50 га яқин ишланмалар ҳақида келишувга эришдилар.