Ўзбекистонда айрим эстрада вакиллари жиддий огоҳлантирилди

Маданият 24 Ноябрь 2015 19871

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда эстрада хонандалари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.
Йиғилишда Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг масъул ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари иштирок этди.

Унда ўзбек эстрада санъатининг бугунги аҳволи, айрим хонандаларнинг хулқ-атвори, баъзи санъаткорларнинг интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган суратлари танқид остига олинди. Айниқса, Instagram ижтимоий тармоғида бир неча ўн минглаб обуначиларга эга санъаткорлар билиб-билмасдан беҳаё, менталитетимизга зид сурат ва видеоларни жойлаштираётгани, бу суратлар интернет фойдаланувчилари, айниқса ёшлар ўртасидан кенг тарқалаётгани айтиб ўтилди.

“Хонандалар ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган ножоиз сурат ва видеолар уларнинг ўзига эмас, балки бутун ўзбек эстрада санъати вакиллари обрўсига путур етиши мумкинлигини унутмасликлари лозим, – дейди “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг лицензия бошқармаси бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров. – Шу сабабдан назоратни янада кучайтиришни режалаштирганмиз.

Санъаткорларнинг нафақат ижтимоий тармоқлардаги фаолияти, балки тўй, юбилей ва бошқа маросимлардаги хатти-ҳаракатлари ҳам кузатилади, жумладан, бўлиб ўтаётган тўй-базмларга махсус рейдлар уюштирилиб, лицензиясиз фаолият кўрсатаётганлар, ўзларини номуносиб тутаётганларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади”.

Тадбир давомида айрим шоир ва клипмейкерлар фаолияти ҳам танқид остига олинди. Йиғилишда санъаткорлар, эстрада вакиллари, айниқса аёл хонандалар қатъий огоҳлантирилиб, камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмаган тақдирда, қатъий ва жиддий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар