Ўзбекистонда ер сирти кучли ҳаракатлари станциялари тармоғи яратилмоқда

Ўзбекистон 24 Ноябрь 2015 3073

Ўзбекистонда 2015 йилнинг охиригача Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда зилзилалар ҳақида тезкорлик билан хабар беришга имкон берувчи ер сирти кучли ҳаракатлари станциялари тармоғи яратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти директори Сабриддин Хусомиддинов “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган мақоласида маълум қилди.

“Тармоқнинг жорий йилда тўлиқ жорий қилиниши ФВВнинг ҳудудий бошқармаларига кузатув пунктида ер қимирлаши пайтида унинг кучини балларда аниқлашга, бошқарув марказида эса 1-2 дақиқа ичида ҳудудлар бўйича зилзила кучи харитасини олишга имкон беради”, деб айтди Хусомиддинов.

Хусомиддиновнинг маълумотларига кўра, айни пайтда институтнинг кучли зилзилалар ҳақида тезкор хабар етказиш хизмати сейсмик кузатувлар халқаро тармоғи маълумотларидан тезкор фойдалана олади, бу сайёрамизнинг бутун ҳудудлари бўйлаб сейсмик вазиятни кузатишга имкон беради. Бу Марказий Осиёнинг турли сейсмик фаол зоналарида кучли зилзилалар ҳақида эрта хабар бериш имкониятини беради.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар