Ўзбекистонда пенсияга чиқиш учун минимал стаж 5 йилдан 10 йилга узайтирилиши мумкин

Ўзбекистон 24 Ноябрь 2015 6089

Ўзбекистонлик парламентарийлар пенсияга чиқиш учун минимал стажни 5 йилдан 10 йилга узайтиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда кейинги йил учун бюджет мурожаатида айтилди.

Ташаббус муаллифларининг фикрича, бу “фуқароларнинг ўз пенсион ҳуқуқларини шакллантиришдан манфаатдорлигини оширишга, республикада пенсиянинг ўртача даражасини кўтаришга, шунингдек, меҳнат стажини пенсия ҳажми билан боғлашга имкон беради”.

Жараён уч босқичда амалга оширилади: 2016 йилдан минимал талаб 7 йилга, 2017 йилдан 9 йилга ва 2018 йилдан 10 йилга етказилади.

Қонунчиларнинг таъкидлашича, бу таклиф халқаро тажриба ҳолатларидан келиб чиқади. Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциясига биноан ёш пенсияси учун талаб қилинадиган минимал стаж 15 йил қилиб ўрнатилган. Кўпгина давлатларда, шу жумладан, МДҲда ҳам бу кўрсаткич айни пайтда 10-15 йилни ташкил қилмоқда.

Статистик маълумотларга қараганда, республика фуқароларининг 90 фоизи ўртача 57-63 ёшда пенсияга чиқади. Бунда биринчи кўрсаткич аёлларга, иккинчиси эса эркакларга тегишлидир.

Ҳозирликда мамлакатнинг асосий молиявий ҳужжати парламентнинг юқори палатасига киритилган. 3 декабрь куни ўтадиган пленар йиғилишда у кўриб чиқилади. Бундай меъёр жорий қилиниш-қилинмаслигини йиғилиш якунлари кўрсатади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар