Ўзбекистонлик милициячи бензини тугаб қолган нафақахўрга ёрдам берди

Ўзбекистон 24 Ноябрь 2015 4047

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ходимлари бензини тугаб, машинаси йўл четида тўхтаб қолган кекса инсонга ёрдам беришди. Facebook ижтимоий тармоғидаги “Признавайся, Узбекистан” гуруҳида бу борада хабар жойлаштирилди.

Воқеа гувоҳи нафақахўрни суратга олиб, гуруҳда бу борада кичикроқ постинг қолдирди. Унинг сўзларига қараганда, милициячи мураккаб вазиятга тушиб қолган нафақахўр яқинида машинасини тўхтатиб, унга ёрдам қўлини узатган.

“Бугун бу бобо қўлида идиш билан турарди. Унинг бензини тугаб қолди. Мен унга ўз машинамдан қуйиб беришга тўхтадим. Лекин шунда милиция сигнали ўрнатилган Matiz тўхтади, ундан милициячи тушди. У нима деркин, деб тургандим. У эса бензин тўла идиш чиқариб, бизларга берди”, - дейилади хабарномада.

Фойдаланувчиларнинг каттагина қисми милициячининг ҳаракатларидан мамнунлигини ва мағрурлигини билдиришди.

Аммо баъзи бировлар милициячини ҳам, нафақахўрни ҳам турли сабабларга кўра танқид остига олди. Иккинчи томоннинг фикрича, нафақахўр текинхўрликни ўзига касб қилиб олган. Хабар остида фикр қолдирганлар уни ҳар куни йўлда шу ҳолатда турганини ва бензин ғамлаш билан банд бўлишини айтиб ўтишган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34142 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72378 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10505 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136488 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 39 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 324 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 155 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 306 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар