Россия президенти Владимир Путин Су-24 билан боғлиқ ҳодисага бугун (24 ноябрь. — Kun.uz) баҳо бериши мумкин, дея хабар қилмоқда ТАСС.

Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Мен Путин қирол (Иордания, Абдулла II. — Kun.uz) билан учрашувдан баёнот беради, демадим”, - деди Песков. Бироқ у шундай деб қўшимча қилди: “Мен мазкур мавзу кўтирилиши мумкинлигини айтдим. Эҳтимол, президент муносабат билдирар”.

Бундан аввалроқ эса Владимир Путин матбуот котиби Дмитрий Песков Сурияда Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилишини “жуда жиддий ҳодиса”, деб атаган эди.