Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, Россиянинг Су-24 самолёти Туркиянинг F-16 қирувчиси томонидан уриб туширилган.

Бу сўзлар Путиннинг Иордания қироли Абдулла бин ал-Ҳусайн билан Сочида ўтаётган учрашуви чоғида айтилди. Суҳбат “Россия 24” телеканали орқали трансляция қилинмоқда.
Путиннинг сўзларига қараганда, самолёт Туркияга хавф солмаётган эди ва ушбу мамлакат чегарасидан 1 км узоқда уриб туширилган эди.

Шунингдек, самолёт “ҳаво-ҳаво” ракетаси билан туширилган.