Россия Туркияга ҳар доим дўстона давлат сифатида қараган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин баёнот берди.

“Биз Туркияга ҳар доим дўстона давлат сифатида қараб келганмиз. Биз бўлиб ўтганларни таҳлил қиламиз, ва фожиа жиддий оқибатларга олиб келади, шу жумладан, Россия-Туркия муносабатлари учун ҳам. Бугун қилинган иш кимга керак эди, билмадим, лекин бизга эмас ҳарқалай”, - деди у.

Шунингдек, Путин Туркияга НАТОни ИШИДга хизмат қилдиришга уриниш айбловини қўйди.