Путин Су-24 воқеаси сабаб Туркияга ҳарбий жавоб бериш ҳақида гапирмади

Жаҳон 24 Ноябрь 2015 9624

Россия президенти Владимир Путин авиаҳалокатга учраган Су-24 самолёти воқеаси сабаб Туркияга ҳарбий жавоб бериш ҳақида гапирмади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълумотига асосланиб, РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Президент воқеа юзасидан бирор-бир ҳарбий амалиётни қўллаш борасида ҳеч нарса демади. Бундай ва шунга яқин ҳеч қандай баёнот бермади”, — деди у журналистларнинг саволларига жавоб қайтарар экан.

Шу билан бирга Песков “албатта, президент Туркия томонининг бундай нодўстона ҳаракатини инобатга олди”, деб аниқлик киритиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар