Россия президенти Владимир Путин ва Эрон диний раҳнамоси Али Хоминаий ўзаро учрашув чоғида Суриядаги сиёсий тартибсизликни четдан туриб ҳал қилиб бўлмаслиги, буни Сурия халқининг ўзи ҳал этиши лозимлигини тасдиқлашди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.

"Муҳокамалар минтақадаги, айниқса, Суриядаги инқрозий вазиятга қаратилди. Мамлакатдаги сиёсий тартибсизликларни четдан туриб ҳал этиб бўлмаслиги ва бу сурияликлар иродаси билан ҳал этилиши лозимлиги борасида Москва ва Теҳрон якдил фикрга келишди", — деди Песков журналистларга.