Қарағандадаги модель агентлиги раҳбари ҳар ҳафта 10 нафардан қизни чет элга фоҳишаликка юборгани аниқланди

Жамият 24 Ноябрь 2015 3859

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида жойлашган модель агентлиги директори устидан ўтказилган суд жараёни якунига етди, деб хабар беради Nur.kz сайти.

Аниқланишича, 24 ёшли Алия Нуркенова кўплаб қизларни чет элга фоҳишаликка юбориб келган. Ҳар ҳафта Баҳрайн ва БААга 7-10 нафардан қиз юборилган. Директорнинг ўзи ҳам модель бўлиб, Қозоғистон ҳамда қўшни давлатлардаги кастингларда бир неча маротаба иштирок этган.

Бугун, 24 ноябрь куни, Қарағанда вилоят суди аппеляцион коллегияси Нуркенованинг уни гаровга қўйиб юбориш борасидаги даъвосини кўриб чиқиб, уни қондирмасликка ва қизни тергов изоляторида қолдиришга қарор қилди.

Тергов иши Баҳрайн қироллиги элчихонаси назорати остида бормоқда – у ерга жабрдийда қизлардан бири мурожаат қилган эди. Элчихона дарҳол Қозоғистон ИИВ билан боғланиб, жиноятчини фош қилишга ёрдам берди.
Нуркенова айбини тан олмай, қизлар ўз ихтиёрлари билан кетганлигини таъкидламоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар