Қозонда “Урюк” ресторани мижозларга хизмат кўрсатишни бошлади. Россиянинг энг бой одами Алишер Усмоновга тегишли 100 млн рубллик ушбу лойиҳа миллиардернинг ўгай ўғли Антон Винерга тегишли шу номдаги тармоқнинг 21-муассасасидир.

BusinessOnline маълумотларига қараганда, “Урюк” менюсининг асосини ўзбек ошхонаси таомлари ташкил қилади, шунингдек, Европа таомлари ҳам бор; барча овқатлар ҳалол эканлиги таъкидланмоқда.

Қозонда ўзбек таомларини тақдим этувчи бошқа муассасалар ҳам йўқ эмас – “Рубаи” номли 2 ресторан, “Ҳумо” ва “Регистон” ресторанлари, P.Love чойхонаси. Шунингдек, “Султанат”, “Пир” ва Love Story ресторанларида уларни бошқа Шарқ таомлари менюсидан топиш мумкин.