"Реал"нинг ўринбосарлар жамоаси футболчиларидан бири мухлислар ҳужумига учради

Спорт 24 Ноябрь 2015 1678

Мадриднинг "Реал" клубининг ўринбосарлари жамоаси бўлмиш "Реал Кастилия" футболчиси Кристиан Седресга жамоа мухлислари ҳужум уюштиришган. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатган.

Мухлислар 23 ноябрь куни Мадридда ўтказилган эрталабки машғулотдан чиққан футболчига "ташланишган". Улар футболчининг машинасига бир неча марта уришган ва Седресни ҳақоратлашган.

Маълум бўлишича, мухлислар "Реал"нинг 21 ноябрь оқшомида "Барселона"дан учралган 0:4 ҳисобидаги йирик мағлубияти аламини шу ёш футболчидан олишган.

"Бу нормал ҳолат эмас. Сен машғулотдан чиқасан ва беайб ҳолингда шундай муноасабат кўрасан. Ҳозир биз асосий жамоага далда беришимиз керак. Олға "Реал"!" дея ёзган футболчи ўз твиттерида.

Кўпроқ янгиликлар