Россия президенти Владимир Путин Эрон томонига бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун 5 млрд доллар миқдорида экспорт кредити ажратилишини маълум қилди.

У бу ҳақда Эрон президенти Хасан Руҳоний билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, ташкиллаштирилган матбуот анжуманида гапириб ўтган.

“Биз саноат соҳасидаги ҳамкорлигимизни амалиётга татбиқ этамиз. Россия ушбу йўналишга 5 млрд доллар миқдорида экпорт кредити ажратишга тайёр”, — деди Путин.