Россия ҳарбий вертолётлари Сурияда қулаган Су-24 учувчиларини қидирмоқда

Жаҳон 24 Ноябрь 2015 3403

Россия ҳарбий вертолётлари Туркия томонидан Сурия билан чегарада ҳаво ҳудудини бузиб ўтгани учун уриб туширилган Су-24 русумли ҳарбий бомбардимончи самолёт учувчиларини изламоқда. Бу ҳақда Dogan агентлиги хабар берган.

Бундан олдинроқ, Туркия билан чегара яқинида ҳаракатланган Россия самолёти уриб туширилгани, учувчилар парашют орқали самолётни тарк этгани хабар қилинганди.

Туркия томони самолётни чегарани бузгани учун унга ўқ узишдан олдин 5 дақиқа давомида 10 марта огоҳлантирганини билдирган.

Россия Мудофаа вазирлиги эса бу самолёт бутун парвоз давомида фақат Сурия ҳудудида бўлганини қайд этиб ўтган.

"Бу ҳолат холис назорат воситалари билан қайд этилган", дейилган вазирлик баёнотида.

Учувчилардан бири Латақияда яшовчи туркманлар қўлига асир тушгани айтилган. Иккинчисининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Кўпроқ янгиликлар