Россиялик денгизчи, 129 метр узунликдаги юк кемасини катта тезликда бошқариб, Шотландиянинг ғарбий қирғоғидаги қояга бориб урилган. Бу ҳақда Indapendent нашри хабар тарқатди.

Текширувлардан маълум бўлишича, 36 ёшли россиялик денгизчи ўз каютасида 1 ярим литр ром ичган ва кечаси маст ҳолда кемани бошқарган. У мастлиги учун кемани катта тезликда қояларга бориб урган. Бу ерда кема бир неча кун давомида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қолиб кетган.

Қайд этилишича, жиддий шикастланган кемани тиклашнинг иложи йўқ.

Маълум қилинишича, масъулиятсиз денгизчи ишдан бўшатилган.

Текширувларнинг кўрсатишича, кемада доимий равишда алькогол маҳсулотлари истеъмол қилинган: бортнинг турли қисмларида пиво, вино ва бошқа ўткир ичимликлардан бўшаган кўп миқдордаги идишлар топилган.