Одесса божхонаси Хитой ва Туркиядан келаётган юкларни қабул қилмайди, негаки улар коррупцияга сабабчи бўлмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокими Михеил Саакашвили “День” газетасига берган изоҳида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига қараганда, фақат ЕИ, АҚШ, Япония, Канада и Австралиядан келаётган юкларгина расмийлаштирилади.
“фақат ЕИ, АҚШ, Япония, Канада и Австралиядан келаётган юкларгина расмийлаштирилади, зеро декларацияларда кўрсатилган нархлар ва юкларнинг келиб чиқиши 100 фоиз тасдиқланади.

Хитой ва Туркия юкларидан эса воз кечамиз, чунки улар бўйича реал декларацияни топиб бўлмайди. Уни бошқа божхоначилар расмийлаштирилсин, улар коррупциянинг сабабчисидир”, - деди Саакашвили.