Самарқанд давлат тиббиёт институтида янги жисмоний соғломлаштириш ва спорт тиббиёти кафедраси иш бошлади, деб ёзмоқда «Правда Востока».

Манбанинг ёзишича, бўлажак шифокорлар янги бўлимда физиотерапия, жисмоний даволаниш, сиҳатгоҳларда даволаниш ва бошқа бир қатор йўналишларда таълим олишади.

Спорт шифокори мақомига эга бўлиш учун клиник ординатура ёки магистратурани битириш лозим бўлади. Ҳозирда даргоҳ бу борада болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан янги ҳамкорликни йўлга қўймоқда.