Интернетда Сурия билан Туркия чегараси ҳудудида турклар томонидан уриб туширилган Россияга тегишли Су-24 русумли ҳарбий самолёт учувчиларининг парашют орқали самолётни тарк этиши ва улардан бири Латақиядаги маҳаллий аҳоли (туркманлар - кун.уз изоҳи) томонидан асир олиниши тасвирлари пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия томони Россияга тегишли ушбу самолётни у Туркия ҳаво чегараларини бузиб ўтгани учун аввал 10 марта огоҳлантирган, сўнгра самолёт F-16 томонидан уриб туширилганди.

Учувчилардан иккинчисининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Тахминларга кўра у жангарилар қўлига асир бўлган.

Ўз навбатида Россия Мудофаа вазирлиги Су-24 самолёти қулаганини тасдиқлаган ва бу самолёт Сурия ҳудудидан ташқарига чиқмаганини билдирган.