Сурия ҳудудида россиялик журналистлар минган автомобил ўққа тутилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилган.

"23 ноябрь куни Сурия армияси назорати остида бўлган Дагмашлия тумани ҳудудида ҳаракатланаётган россиялик журналистлар минган автомобил ПТУР "ТОУ" орқали ўққа тутилди. Натижада 3 нафар журналист жароҳатланган", дейилади хабарда.

ТАСС нашрининг маълум қилишича, улардан бири, RT ходими Роман Косарев бошидан жароҳат олган (контузия). Мухбирлардан бири ТАСС ходими Елистратов экани айтилган.

Айни вақтда журналистларнинг барчаси "Хмеймим" авиабазасига қайтарилган, уларга керакли тиббий ёрдамлар кўрсатилган.