Суриядаги мухолифат кучлари вакилининг маълум қилишича, Россияга тегишли ҳарбий вертолёт мухолифат вакиллари томонидан уриб туширилган.

Маълум қилинишича, вертолётга танкка қарши ракета воситасида уриб туширилган.

Тахмин қилинишича, бу вертолётдагилар Су-24 самолёти учувчиларини қидираётган бўлган.

Бундан олдинроқ, Россия ҳарбий вертолётлари Сурияда қулаган Су-24 учувчиларини қидираётгани хабар қилинганди.

Бироз олдинроқ, самолётдан катапульта қилинган учувчиларнинг иккиси ҳам ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь, сешанба куни Туркия Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини ўз ҳаво ҳудудини бузиб киргани учун уриб туширди.

Россия Мудофаа вазирлиги вакилларининг таъкидлашича, самолёт фақат Сурия ҳудудида парвоз қилган.