Times: “Батаклан”га ҳужум қилган террористлар наркотик модда таъсирида бўлган

Жаҳон 24 Ноябрь 2015 1639

Париж шаҳридаги “Батаклан” концерт залига ҳужум уюштирган террористлар гиёҳванд модда истеъмол қилган бўлишлари мумкин, дея ёзмоқда Times газетаси улар билан музокаралар олиб борган полиция зобити маълумотига асосланган ҳолда.

Полициячи сўзларига кўра, террористлар саросимага тушгандек кўринган ва ҳуқуқни муҳофаза органларини уларнинг қочиб кетиши учун изн беришга ишонтиришга ҳаракат қилишган. Полициячи Жорж Салинаснинг айтишича, бўлинма залга бостириб киришга муваффақ бўлганда икки жангари 20 нафар гаровга олинганлар билан долонда яширинишга уринган. “Уларнинг бошида фақатгина қандай қилиб бўлса ҳам бу ердан қочиб кетиш фикри бор эди”, - деди Салинас.

Ўзини Паскаль деб таништирган полициячи эса улар билан телефон орқали музокара олиб борган.

“Террористларнинг гап-сўзлари гўёки наркотик таъсирида тургандек ҳаяжонли ва пойинтан-сойинтар эди”, - деди у. Полиция вакилининг қўшимча қилишича, террористлар битта жумлани – улар халифалик аскарлари эканини такрорлайверишган.

Қайд этилишича, айрим ИШИД жангарилари каптоган наркотик моддасини истеъмол қилади.

Бундан аввалроқ эса “Батаклан” театри Париж воқеаларидан сўнг яна қайтадан иш бошлагани хабар қилинган эди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35492 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11212 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 139790 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 115 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 218 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1375 Жаҳон
ОАВ: Туркудаги ҳужумни амалга оширган гумонланувчи номи маълум қилинди
08:27 713 Жамият
Марокаш қироли террорчилик учун судланган 415 кишини афв этди
07:56 734 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
Кўпроқ янгиликлар