Тошкентда “ЕвроОсиё – 2015” иккинчи халқаро паррандачилик форуми бўлиб ўтди

Ўзбекистон 24 Ноябрь 2015 1742

Пойтахтимизда “ЕвроОсиё – 2015” иккинчи халқаро паррандачилик форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар қилди.

Хабарда келтирилишича, форумда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон менежерлар ва “Паррандасаноат” уюшмалари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон, Хитой, Голландия, Россия, Украина каби давлатлар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов, “Паррандасаноат” уюшмаси раисининг ўринбосари П.Раҳматуллаев, Евроосиё паррандачилар уюшмаси президенти С.Шабаев ва бошқалар Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар озиқ-овқат маҳсулотлари мўл-кўллиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,6 фоизга ўсди. Паррандачиликка ихтисослашган уч мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларида парҳез гўшт ва тухум етиштириш ҳажми йил сайин ортмоқда. Ҳозир юртимизда қарийб 55 миллион парранда парваришланмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,6 фоиз кўпдир.

Халқаро форумда соҳада қисқа муддатда парранда маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш ва аҳолини сифатли парҳез маҳсулотлари билан таъминлашга эришилгани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, паррандани озиқлантириш, касалликларга қарши курашиш, наслчилик ишларини яхшилаш, соҳага замонавий технологияларни кенг жалб этишга бағишланган маърузалар тингланди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар