Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли Бош штаб раҳбари Ҳулуси Акар ва мамлакат ташқи ишлар вазири Фаридун Синирўғли билан Сурия чегарасидаги самолёт билан боғлиқ ҳодисани муҳокама қилди. Бу ҳақда Hürriet Daily News газетаси ҳукумат раҳбари девонхонаси маълумотига асосланган ҳолда хабар берди.

Reuters маълумотига кўра, Довудўғли ТИВ мазкур ҳодиса юзасидан НАТО, БМТ ва бошқа манфаатдор мамлакатлар билан маслаҳатлашувларни амалга ошириш вазифасини топширган.
РИА “Новости” агентлигининг турк Бош штаби маълумотига асосланиб айтишича, уриб туширилган самолётга 10 маротаба огоҳлантирувчи ўқ узилган, шундан сўнг F-16 қирувчиси томонидан уриб туширилган.