Туркия ОАВи: Су-24 самолёти учувчилари тирик

Жаҳон 24 Ноябрь 2015 7171

Россиянинг Су-24 самолёти учувчилари тирик ва уларни Туркияга олиб келиш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Hurriyet Daily News нашри хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, айни вақтда улар Суриядаги мухолиф жангарилари қўлида асирликда бўлиб турибди ҳамда Туркия уларни озод қилиш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда ўз исмини ошкор қилишни истамаган туркиялик амалдор маълумот берган.

"Бизнинг махсус бўлинмаларимиз Сурия билан чегара ҳудудида уриб туширилган Су-24 самолёти учувчиларнинг тириклиги ҳақида маълумот олишган. Улар катапульта орқали ерга соғ-омон қўнишган ва асирга тушишган", деган манба.

Бугун, 24 ноябрь кунининг биринчи ярмида Туркия Россиянинг Су-24 русумли бомбардимончи ҳарбий самолёти ўз ҳаво чегараларини бузиб ўтганликда айблаб уриб туширганди.

Бу ҳодиса расмий Москва томонидан кескин норозилик билан кутиб олинди. Россия президенти Туркияни террорчиларга қарши курашаётган Россия самолётини уриб тушириш орқали террорчиларга ёрдам кўрсатишда айблади ва бу ишнинг оқибатларидан огоҳлантирди.

У бу ишни ортдан берилган зарба сифатида баҳолаган.

Россия Мудофаа вазирлиги эса Су-24 самолёти Туркия ҳаво ҳудудини бузиб ўтмаганини билдирган.

Бундан аввалроқ, айрим ОАВларда самолётнинг ҳар икки учувчиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган, лекин бу маълумотлар расман тасдиқланмаганди.

Сурия мухолифати учувчилардан бириннинг жасади ўз тасарруфида эканини айтиб, уни Сурия ҳукумати асирлигида бўлган бир вакилига алмаштириш ниятида эканини айтганди.

Шунингдек, Суриядаги туркманлар гуруҳи вакили учувчиларнинг ерга тушгач, отиб ташлангани ҳақида маълумот берган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар