Туркиянинг Dal Teknik Makina номли компанияси Сурхондарёда цемент заводи қуради

Ўзбекистон 24 Ноябрь 2015 2405

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати ва Туркиянинг “Dal Teknik Makina” компанияси ўртасида Ўзбекистонда яна бир янги цемент заводи қуриш бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда компания вакили Лина Дюрак Тошкентда очилган "BusinessCem 2015" халқаро конференция давомида маълум қилди.

Дюракнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа ҳам Сурхондарё вилоятида амалга оширилиб, 2018 йилнинг июль ойида тугалланиши режалаштирилмоқда.

Янги завод йилига 1,5 миллион тоннагача цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 250 миллион АҚШ долларига яқин маблағни ташкил қилади. Ушбу маблағ Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати, Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда маҳаллий тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига молиялаштирилади.

Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистонда 8та цемент заводи фаолият юритади ва уларнинг умумий ишлаб чиқариш қуввати 8,64 миллион тоннани ташкил этади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар