Украина ҳаво чегараларида бегона ҳарбий самолётлар ҳаракат қиладиган тақдирда, ҳарбий худди Туркиядаги каби йўл тутишади, деб ёзмоқда «Интерфакс-Украина».

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик ва мудофаа Кенгаши котиби Александр Турчинов маълум қилган.

«Украиналик ҳарбийлар мамлакатимизга ҳаводан бўладиган хавфларда худди шу тарзда ҳимоя қилишлари керак», — дея Су-24 самолёти қулаши билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди Турчинов.

Эслатиб ўтамиз, Туркия чегарасини бузган дея баҳоланган Су-24 самолёти турк ҳарбийлари томонидан уриб туширилган, самолёт Суриянинг Латақия провинцияси ҳудудига қулаб тушганди.