USA Today: Россия ва Эроннинг Суриядаги мақсадлари бошқа-бошқа

Жаҳон 24 Ноябрь 2015 4147

Россия ва Эронни бирлаштириб турган умумий манфаатлар нефть экспорти, ядровий дастур ҳамда президент Башар Асадни сақлаб қолиш билан боғлиқдир. Лекин, USA Today колумнистининг фикрича, ҳар учала масалада улар ҳамкор эмас, кўпроқ, рақобатчига ўхшаб ҳаракат қилмоқда.

Душанба куни Эронга ташрифи чоғида Россия президенти Владимир Путин икки давлат кўплаб умумий мақсадларга эга эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, таҳлилчиларнинг фикрича, бу иттифоқ нима билан якунланиши номаълум.
“Гап нефть ҳақида кетганда, улар рақобатчи. Ҳар иккаласи ҳам Асадни ҳимоя қилаётгани уларнинг бу борадаги мақсадлари дегани эмас”, - дейилади материалда.

Россия Эронга ядровий ёқилғи ва технологияларни сотмоқчи, аммо россиялик ишлаб чиқарувчиларнинг секин ҳаракат қилаётгани Теҳронни Европадан қўшимча ҳамкорлар қидиришга мажбур қилмоқда. Эрон, шунингдек, ўзининг газ ва нефть конларини ривожлантириб, қазиб олишни кунига 1 млн баррелга етказмоқчи. Бу эса нефть нархининг тушишига олиб келади ва яна Россиянинг манфаатларига зид келади.
Сурияда ҳам икки давлат ўртасида зиддият бор.

“Россия ва Эрон Асадни ҳокимият тепасида қолдиришга ҳаракат қилмоқда, аммо уларнинг сабаблари ҳар хил. Эрон Асадни “Ҳизбуллоҳ” жангариларини қўллаб-қувватлашда уларга ёрдам беришини кутмоқда”, - деди АҚШ Атлантик кенгаши вакили Фред Хоф.
Эрон учун “Ҳизбуллоҳ” Исроилга таъсир кўрсатишнинг энг муҳим воситаларидан биридир. Россия эса, ўз навбатида, бу ташкилот билан ҳамкорлик қилмайди, Путиннинг асосий мақсади – АҚШнинг демократизация лойиҳасига халақит бериш.

Шу тариқа, Эрон, “Ҳизбуллоҳ”дан ташқари, Афғонистон ва Ироқдаги кўнгиллиларга кўмак беришда давом этмоқда, Россия эса Сурия армиясини қўллаб-қувватламоқда. Бу Москва ва Теҳрон иттифоқининг охири борлигидан далолат беради, деб хулоса қилади мақола муаллифи.

Элдор Асанов тайёрлади

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар