Уйингизнинг энг ифлос нуқталари

Жамият 24 Ноябрь 2015 5171

Уйимизнинг шундай жойлари борки, улар биз кутмаган даражада ифлос ва соғлиғимиз учун хафвли саналади. Ва мана шу ифлосликни ўзимиз ўз қўлларимиз ҳамда эътиборсизлигимиз туфайли пайдо қиламиз. Биз миллиардлаб микроблар орасида овқатланамиз, ишлаймиз, ухлаймиз ва яшаймиз, аммо улар билан курашишга харакат ҳам қилмаймиз.

Бунга аниқлик киритиш учун хар бир уйда бўладиган энг ифлос жойлар ҳақида кичкина мақола тайёрладик. Агар кейинги тозалаш ишларимизда мана шу келтирилган нуқталарга кўпроқ эътибор қаратсак ҳаётимиз озода ва хавфсизроқ бўлган бўлар эди. 

Ёстиқжилд

 

Хавфлилик даражаси: ўртача

Ёстиқ ва ёстиқжилд – микробларнинг хақиқий уяси. Миллионлаб аллергенлар, вируслар ва бактериялар, чанг капаси ва бошқа микроскопик жониворлар шу ерда тўпланадилар. Буларнинг барчаси нафас йўли ва кўз касалликларини, астма ва коньюнктивитни келтириб чиқариши мумкин. Бу муаммолардан қочишни хоҳлайсизми, унда ёстиқжилдни бир ҳафтада камида бир марта алмаштиринг. 

Чангютгич

 

Хавфлилик даражаси: ўртача

Ўзингиз ўйлаб кўринг: бу ускуна билан гилам ва полдаги чангларни тозалайсиз. Чангютгич энг ёқимсиз бактерияларнинг яширин уясидир. Уни яшаш хоналаридан алоҳида сақлаш ва фақат чанг халтасини эмас, труба ва чўткасини ҳам тозалаш зарур.

Контроллерлар

 

Хавфлилик даражаси: ўртача

Деярли хар бир хонадонда ўйин контроллерлари мавжуд. Қанча вақтингизни навбатдаги маҳлуқни ўлдириш билан ўтказасиз? Тунда сиз, монитор экрани ва бирон-бир ширин таом идиши қолганингизда неча марта телевизор пультини тоза бўлмаган қўллар билан ушлайсиз? Энди тасаввур қилинг, пластмасса қанча кирни ўзига сингдириши мумкин? 

Эшик тутқичи

 

Хавфлилик даражаси: юқори

Сиз жамоат жойида эшик тутқичи тозалик даражасини назорат қила олмайсиз, аммо ўз уйингизда буни қилишингиз зарур. Уларни ҳар куни тозалаш шарт эмас. Шунчаки уйни тозалаш пайтида уларни ҳам тозалашни унутманг.

Музлатгич эшиги зичлатгичи

 

Хавфлилик даражаси: юқори

Музлатгич эшиги ичги тарафидаги резина зичлатгичи – микробларнинг хақиқий уясидир. Бу ерда замбуруғ ва микроблар ривожланиши учун қулай шароитнинг ҳаммаси йиғилган: қоронғи, нам, бу ерга тез-тез овқат бўлаклари тушиши мумкин. Ўзингизни қўлга олинг ва бу жойга бир қараб кўринг. 

Клавиатура

 

Хавфлилик даражаси: юқори

Клавиатурангизни тез тез алмаштириб турасизми? Сизда ноутбукми? Ўйлаб кўринг, неча марта кир қўллар билан компьютерда ишлашга ўтиргансиз? Қўрқинчлими? Тўғри. Клавиатурангизни нам сочиқ билан артинг ва унда ҳар сафар ишлашни бошлашдан олдин қўлингизни ювишга харакат қилинг. 

Латта и губкалар

 

Хавфлилик даражаси: жуда юқори

Уларнинг дағал ва ғовакли юзаси бактериялар учун ажойиб таъминловчи муҳит ҳисобланади. Унга озгина кир, озгина майда ушоқлар ва овқат қолдиқларини қўшинг – табриклаймиз, сиз вирусларнинг биринчи супермаркетини очдингиз. Латта ва губкаларни имкони борича тез тез алмаштириб туринг, идишларни юваётганингизда хар сафар янги губкадан фойдаланинг. 

Ошхона гўшт тўғрағич тахтачаси (оштахта)

 

Хавфлилик даражаси: жуда юқори

Сальмонелла, ичак таёқчаси, паразитлар ва тасмасимон чувалчанглар. Буларнинг барчаси гўшт майдалаш учун махсус тахтачада майдаланадиган гўштда мавжуд. Ёғочдан ясалган тахтача ҳақида умуман унутинг: улар инсон танасига унчалик дўст бўлмаган ушбу микроблар учун ҳақиқий жаннатдир. Тахтачаларни ишлатганингиздан сўнг яхшилаб ювинг ва ҳар хил мақсадда ишлатиладиган бир нечта тахтачалардан фодаланинг.

Хожатхона

 

Хавфлилик даражаси: жуда юқори

Бу ерга бактериялар ҳар хил жойдан келиб қолишади. Санузел қопқоғини туширмай сувни қўйиб юбордингизми? Энди ҳамма микроблар хожатхонангизнинг хар бир бурчагида мавжуд. Бу кичкина, аммо муҳим ахамиятга эга хонага тозалаш пайтида алоҳида эътибор қаратинг. Ва санузел қопқоғини туширишни унутманг.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 9034 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9972 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35451 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51711 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 216 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 557 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 548 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 428 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар