Франциялик мутахассис УЕФА томонидан допинг можароси сабаб тўртта учрашувга дисквалификация қилинган Загребнинг «Динамо» футболчиси Ариян Адеми сабаб ўз норозилигини намойиш қилган.

Мутахассиснинг фикрига кўра, футболчидан ташқари жамоа ҳам жазоланиши, ва очколардан маҳрум қилиниши лозим. УЕФА қоидаларига кўра эса, камида иккита футболчида допинг билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда шундай жазо қўлланилиши мумкин бўлади.

«Бу ажабтовур қоида. УЕФА албатта ўз низоми бўйича иш кўрган. Бироқ мен бу қоидага умуман қўшилмайман. Жамоа таркибида допинг қабул қилган футболчи бўлса, унинг ўйиндаги натижаси ўз кучида қолиши мумкин эмас. Аммо бу қоида ва биз унга кўнишга мажбурмиз».

«Кимдир бу борада мени қўллаб-қувватлайдими, йўқми билмайман. Айтишим мумкинки, ўтган ҳафтада УЕФА бизда допинг бўйича текширув ўтказди. 10 нафар футболчи допинг учун таҳлили учун чақирилди. Мен энг яхши назоратни хоҳлайман ва менга худди шундайини тақдим этишди» – дея Венгернинг сўзларидан иқтибос келтиради The Guardian.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ доирасидаги «Динамо» Загребга қарши учрашувда «Арсенал» 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.