Япония ўз тарихида биринчи тижорий сунъий йўлдошни коинотга учирди. Ўрта синфга оид H-IIA ракета ташувчиси 2015 йилнинг 24 ноябрь куни Танэгасима комбодромидан Telstar 12 VANTAGE ускунасини орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда Япониянинг аэрокосмик агентлиги расмий сайтида хабар қилинди.

Алоқа сунъий йўлдоши Канаданинг TELESАT оператори манфаатларидан келиб чиққан ҳолда учирилди. У 200дан зиёд телеканаллар учун сигналлар юбориш имкониятига эга. Йўлдош Атлантика устидаги геостационар орбита (Ер сатҳидан 36 минг километр баландликда)дан ўрин олди ва Европа, Африка ва Жанубий Америка мамлакатларига эфирларни узатишни бошлайди.

H-IIA ташувчисининг двигатель конструкциясига бир қатор ўзгартишлар киритилди. Бу эса аппаратнинг ташувчидан ажралишини одатдагидек 300 километр эмас, балки 34 минг километр баландликда амалга оширилиши ва сунъий йўлдош ресурсларини иқтисод қилишга имкон туғдирди.
Шу вақтга қадар тижорий парвозларни АҚШ, Россия, ЕИ, Хитой ва Ҳиндистон амалга ошираётган эди.

H-IIA ракеталари ва HTV кемалари Япониянинг Mitsubishi Heavy Industries корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган.