Дунёда янги криптовалюта – Bitwalking доллари пайдо бўлди. Bitcoins сингари бошқа валюталардан фарқли ўлароқ, уни юриш билан ишлаб топса бўлади.

Смартфондаги махсус илова фойдаланувчининг қадамларини санайди ва шунга яраша валюта ҳисоблайди. Ҳар бир 10 минг қадам учун юрувчига 1 криптодоллар берилади. Бу тахминан 8 км дегани.

Дастлаб иштирокчилар бу криптодолларларни интернет дўконларида ишлатиши ёки ҳақиқий долларларга алмаштириши мумкин бўлади.

Ташаббус муаллифлари Ниссан Баҳор ва Фрэнки Имбесси ғоянинг бошланғич капиталига 10 млн доллар жалб қилишга муваффақ бўлишди. Бу асосан япониялик инвесторларнинг хайрия пуллари. Улар янги валюта ва виртуал банк ташкил этишда ёрдам беришга рози бўлишди.