44 млрд долларлик зарба: Россия ва Туркия ўртасидаги ихтилоф шунча зарар келтириши мумкин

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 20097

Туркия ҳарбий самолёти томонидан Су-24 самолёти уриб туширилгандан кейин Россия ва Туркия ўртасидаги кенг кўламли савдо-иқтисодий алоқалар хавф остида қолмоқда. РБК нашри ихтилофнинг баҳоси қанчага тушиши мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрди.

Бу ихтилофдан авваламбор сайёҳлик соҳаси зиён кўради – Россия ТИВ ва Ростуризм ҳалитдан россияликларга Туркияга бормасликни тавсия қилмоқда. Ушбу соҳада бошқа оқибатлар бўлиши ҳозирча ноаниқ: ҳозирча бу нохуш воқеа ўз ортидан қандай чораларга олиб келиши бўйича муҳокамалар Владимир Путинга боғлиқ, деб айтмоқда Россия ҳукумати маъмурияти ва молия-иқтисод соҳасидаги икки манба. Уларнинг маълумотларига кўра, ҳукумат Кремлдан сигнал кутмоқда ва ҳозирча Туркияга нисбатан савдо-иқтисодий чоралар кўришни муҳокама қилишни бошламаган.

30 млрд доллардан кўпроқ миқдордаги ўзаро савдо ва 2 млрд долларлик ўзаро инвестициялар масаласи хавф остида турибди. Туркия Россиянинг 5-рақамли энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади ва Россиянинг ташқи дунё билан бутун савдосининг 4,6 фоизи Туркияга ҳиссасига тўғри келади. Туркия бу кўрсаткич бўйича фақатгина Хитой, Германия, Нидерландия ва Италиядан ортда қолади.

2014 йилда Россия ва Туркия ўртасидаги товарлар айланмаси 31 млрд долларни, 2015 йилнинг 9 ойида эса 18,1 млрд долларни (бундан 15 млрд доллари Туркияга Россия газининг экспортидан иборат) ташкил қилган. Хизматлар савдосини қўшиб ҳисобласа, бу кўрсаткич янада кўпроқни ташкил қилади: 2014 йилда икки давлат ўртасидаги товарлар ва хизматлар айланмаси 44 млрд долларни ташкил қилган.

Бор-йўғи икки ой аввал Туркия президенти Москвага келганда, Владимир Путин Россия ва Туркия ўртасидаги товарлар айланмаси 2023 йилгача 100 млрд долларга етишини айтган эди. Бу гаплар остида асос бор эди: Россия ва Ғарбнинг келишмовчилиги ортида санкцияларга қўшилмаган Туркия ўзидан Россия учун истиқболли иқтисодий ҳамкорни намоён қилаётган эди.

Бироқ сентябрда Россия Сурияда ҳарбий операцияни бошлагани Туркиянинг норозилигига сабаб бўлган, чунки Туркия учун Сурия доимо бевосита манфаатлар соҳаси бўлиб келган.

Кўпроқ янгиликлар