“Дунёдаги энг омадсиз исм” эгаси сифатида ном чиқарган вьетнам миллатига мансуб австралиялик ҳазил қилганини тан олди. Бу ҳақда Mashable нашри маълум қилди.

Аввалроқ австралиялик ўз исмининг ҳақиқийлигини исботлаш учун паспорти фотосуратини интернетда жойлаштирганди. Унинг таъкидлашича, унинг исми Phuc Dat Bich бўлиб, Фуп Дук Бик тарзида талаффуз қилинади, бироқ инглиз тилида сўзлашувчи одамлар учун у сўкинишдек эшитилади. Эркак унинг фейсбукдаги саҳифаси шу сабабли бир неча бор ёпилганидан шикоят қилган.

Энди эркак бу воқеани ўйлаб топганини айтмоқда. У турли халқлардаги “муайян исмларни” қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди. “Биз кўп маданиятли ва кўп миллатли жамиятда яшаймиз ва мени қўллаб-қувватловчи одамларнинг борлиги мени бахтиёр қилади”, деб ёзди эркак фейсбукда. Унинг айтишича, у одамларни ғазаблантирадиган ва беъмани туюлган нарса устидан кулишга мажбур қилиб, уларни бироз бўлса ҳам бахтиёр қилганидан хурсанд.

Бундан ташқари, австралиялик ижтимоий тармоқларда одамларга исталган исмдан фойдаланишга рухсат бериш кераклигини таъкидламоқда. “Facebook шуни англаши керакки, ҳазилкаш ва аския қилишни яхши кўрадиганлар доимо бўладиган жойни мутлақ қонунийлаштириб бўлмайди”, деб айтди эркак.

Mirror’нинг таъкидлашича, “дунёдаги энг омадсиз исм” воқеаси кўплаб ОАВлар, жумладан Sky, Guardian нашрларининг эътиборини ўзига жалб қилган.