Amazon Нью-Йорк метросидан нацизм рамзлари туширилган рекламани олиб ташлайди

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 1717

АҚШнинг Amazon компанияси жамоатчилик босими остида Нью-Йорк метросида жойлаштирилган янги телевизион шоу рекламасини олиб ташлашга мажбур бўлмоқда. Ушбу реклама материалида нацизм даври Германияси ва милитаризм йилларидаги Япония империясининг рамзлари акс этган.

Шаҳар транспорт хизматларининг расмий вакили Кевин Оритз журналистлар билан суҳбат чоғида бу борада баёнот тарқатди.
Яқинда онлайн режимида трансляция қилинадиган телесериал асосида Филип Дикнинг 1962 йили чоп этилган “Баланд қасрдаги одам” романи ётади. Сюжетга кўра, Германия нацистлари ва Япония милитаристлари Иккинчи Жаҳон урушида ғалаба қозониб, АҚШни майда ярим қарам давлатчаларга бўлиб юборади.

Реклама учун Amazon гавжум йўналишлардан бирида юрувчи поездни танлади. Ўриндиқлар ва деворларга фильм саҳналари акс этган плакатлар жойлаштирилди. Фильмда кўрсатиладиган АҚШ байроғида юлдузлар ўрнига қанотларини ёзиб турган бургут жойлаштирилган.
Реклама кампанияси 14 декабрга қадар давом этиши лозим эди. Аммо Нью-Йорк ҳокими Билл де Блазио, шунингдек, жамоатчилик фаоллари рекламани тезроқ тугатишга чақирди, негаки реклама постерларида нацистлар рамзлари қўлланган эди.

Де Блазио реклама расман қонунга зид келмаслигини, аммо ундаги рамзлар “масъулиятсизларча” қўлланганини таъкидлади.
“Бу Иккинчи Жаҳон уруши ва Холокостни бошидан кечирган кўплаб одамлар учун чинакам ҳақоратдир, - деди у. – Amazon уни олиб ташлаши лозим”.
Яҳудийлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларидан бирининг директори Энн Тобак журналистларга берган шарҳларида “Мен ишга кетаётганимда нацистлар эмблемасини кўриб кетишга мажбур эмасман”, деб таъкидлади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар